Райс Артета билан боғлиқ қизиқ воқеани айтиб берди
12 сен 2023 10:16
Новости
Райс Артета билан боғлиқ қизиқ воқеани айтиб берди
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс "канонирлар" сафидаги илк кунини эслади.
"Мен якшанба куни қароргоҳга биринчи марта келганимда, асосий таркиб йигитлари у ерда йўқ эди. Мен физиотерапия хонасидан чиқиб келдим ва Артета одатда қиладиган кичик ишларидан бирини қилди. У менга "Салом, мен янгиман!" деган стикерни ёпиштириб қўйди. Шунчаки ёнимга келди ва наклейкани кўксимга ёпиштирди. Бу ишни мураббий қилгани учун шундай юришимга тўғри келди", – деди Райс "Tubes and Ange Gold Life" подкастида.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" Деклан Райсни "Вест Хэм"дан 116,6 миллион евро эвазига сотиб олганди. Бу "канонирлар" тарихидаги энг қиммат трансфер бўлди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии