Райан Гиггз: "Сульшернинг муваффақиятли дебютидан ажабланмадим"
19 янв 2019 16:29
Новости
Райан Гиггз: "Сульшернинг муваффақиятли дебютидан ажабланмадим"
Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз Оле-Гуннар Сульшернинг МЮдаги ишига баҳо берди.
"Оле яхши бошлади, қаторасига 6та учрашувда ғалаба қозониб, фантастик натижа қайд этди. Мен бундан ҳайрон қолмадим. Сульшер ҳам, футболчилар ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш этишди. Ҳозир жамоада умуман бошқача муҳит ҳукмрон. МЮнинг бир-иккита ўйинларини кузатдим. Манкунианликлар кўп гол уриб, рақибларини доғда қолдираётгани қувонарли.
АПЛда МЮни кучли тўртликка киришига ишонаман. Мавсумнинг шундай палласида импулс жуда муҳим. Уни тутиб олсангиз, клубни тўхтатиш қийин бўлади", – дея Гиггзнинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии