RU

Последние новости

20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  1 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  3 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  2 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  14 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  5 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  11 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2

Равшан Муқимов: "Динамо" характер кўрсата олди" Новости

Равшан Муқимов: "Динамо" характер кўрсата олди"

Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди.
Дастлаб йиғилганлар саволларига "Локомотив" мураббийи Равшан Муқимов жавоб қайтарди.

"Бу футбол ва ўйин шунга муносиб бўлди. Ҳар икки жамоага ҳам очколар жуда зарур эди. "Локомотив" чемпионлик учун курашаётган бўлса, "Динамо" охирги поғоналардан қочишга ҳаракат қилмоқда. Шундай ўйин бўлишини кутаётган эдик ва мана икки ўйиндирки бизга омад  келмаяпти. Вазиятларни яримидан ҳам фойдалана олмадик. Уларда битта вазият бўлди ва гол уришди, шунинг учун бу футбол. “Динамо”ни ғалаба билан табриклайман" - дея ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди Равшан Муқимов.

- Учрашувдан сўнг мураббийлар видеомарказда ўйин видеосини қайтадан муҳокама қилиб чиқишди. Қандайдир эътирозлар бор эдими?
- Ҳеч қандай эътироз йўқ буни фақатгина ўзимиз учун кўрдик. Ҳакамлар яхши бошқариб боришди.

- Фарҳод Тожиев бу йил майдонга туша оладими?
- Йўқ, афсуски бу йилги мавсумда майдонга тушмайди. Аҳволи жуда жиддий ва кечагина Германиядан қайтиб келди.

- Учрашув олдидан "Динамо"ни қандай ҳисобда мағлуб этамиз деб ўйлаган эдинглар?

- Бугун фақат ютамиз деб келгандик. Бугунги учрашувда характер биринчи ўринга чиқди. "Динамо" ҳақиқий характер кўрсата олди.  Тажриба эса ғалабага етарли бўлмади. Дарвозабонни алоҳида таъкидлаган бўлар эдим. Мельничук учта яққол голдан жамоасини сақлаб қолди.

- Чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" кетма-кет мағлубиятга учрамоқда. Жамоани чемпионликка ҳаракатини қандай баҳолар эдингиз?

- Ҳали олдинда олтита тур бор ва кураш энди бошланди. Кўраяпсизлар ҳар турда  катта сенсациялар бўлмоқда. Қолган турлар кескин ўтишига шубҳаланмасак ҳам бўлади.

- Жамоанинг ўйинида пасайиш кўргандек бўлдик. Бу нима билан боғлиқ ёки рақибни менсимасликмиди бу?

- Жамоамизга шиддат етишмади. Ўйиндан олдин йигитлар ютамиз деган эди ва жазоланди. Психология жиҳатидан яна қайта ишлаймиз.


Ҳумоюн Давуров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика