RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Равшан Ҳайдаров: “Терма жамоага танлаган йигитлар ҳар томонлама кучли бўлиши лозим” Новости

Равшан Ҳайдаров: “Терма жамоага танлаган йигитлар ҳар томонлама кучли бўлиши лозим”

U-20 Осиё кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган Австралияга қарши учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳамда футболчи Аббос Файзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

Равшан Ҳайдаров: Авваламбор мухлислар орзиқиб кутган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганимиз билан табриклайман. Матонатли баҳсда борлиғини бериб, жиддий курашда ғолиб бўлгани учун йигитларни табриклайман. 

Ўйинга келсак, Австралияга қарши танлаган тактикамиз ва режамиз иш берди. Футболчиларда характер борлиги, ажойиб атмосферада ўзида куч тополгани таҳсинга сазовор.

Аббосбек Файзуллаев: Ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман. ЖЧ учун икки йил ишладик. Бу йўлда қийинчиликлар кўрдик, аммо бу самарасини берди. Бу йўлда ҳамма жонини берди. Рақибни яхши ўргандик, уларга қарши бошқача тактика қўлладик, бу иш берди. Йигитларга раҳмат, улар жонини бериб, охиригача ўйнади.

- Ғалаба учун раҳмат. Минимум вазифа бажарилди. Келгуси босқичда Корея ютгани маъқулми ёки Хитой?

(Равшан Ҳайдаров) - Рақиб танлаш нотўғри. Ушбу босқичга етиб келган барча жамоа кучли ҳисобланади. Бизга фарқи йўқ. Ким ютса, уларга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Биз ЖЧга чиқдик, лекин яна олдинга қараб юришимиз лозим.

- Ғалаба билан табриклайман. У20 терма жамоасини ЖЧга олиб чиққансиз. Иккала терма ўртасида қандай фарқ бор?

- Ҳаётимда насиб қилган экан, иккинчи бор ЖЧга чиқдик. Бу ўзгача ҳис-туйғу саналади. 2015-йилги йигитлар ўша пайтларнинг энг кучлилари бўлган. Ҳозиргилар ҳам шундай характерга эга. Фарқи, бизнинг штаб катта тажрибага эга эмасди. Ҳозир шу тажрибалар қўл келиб, режалар асосисда олиб борганимиз учун зафар қучдик. Бу футболчиларга ўша йигитларни ўрнак қилиб кўрсатганмиз. Ўшанда ҳам Австралия билан курашда енггандик. Уларнинг кейинги фаолиятини ҳам мисол қилиб кўрсатганман. 

- Жаҳон чемпионатига чиқдингизлар, вазифа бажарилганидан сўнг, кейинги баҳслар учун мотивация юқолиб қолмайдими?

- Режамиз иш берди. Австралия жамоаси учун ноқулайлик яратдик. Бешта ҳимоячи бўлгани билан 3-4-3 схемасига ўтиб ҳам ҳаракатландик. Шунингдек, прессинг ҳам қилдик. Тўғри режа асосида ишладик. Тўғри, йигитлар кўп куч сарфлади. Рақибга қарши режа ишлаб чиққанда, иш беришига амин эдик. Интилганга толе ёр. Пенальтиларга ҳам тайёргарлик кўргандик. Ғалабага лойиқ эдик.

- Руҳий кучни (мотивацияни) қаердан оласиз?

А.Ф: Турнирдан аввал максимум вазифа қўйганмиз. Минимум вазифа бажараилди. Мақсадимиз — Осиё чемпиони бўлиш. Бу бизга мотивация беради. Ҳаётдаги энг муҳим нарса – оила. Оилам ўзимга мотивация беради. 

- Аббос бирга-бир вазиятдан уролмадингиз. Аммо руҳан синмадингиз. Бунга қайдай эришдингиз?

- Характер сабаб деб ўйлайман. Ҳаётда таслим бўлмаслик лозим. Йиқилган одам йиқилиб қолаверади. 

- Асосий вақтда кўп ўзгаришларга қўл урмадингиз. Бу ўйинни бузиб қўймаслик учун танланган тактикамиди? Мисол учун, Холдорхонов чарчаб қолгани сезилди...

- Ҳа. Мен аниқ иш берадиган ўзгариш амалга оширишга ҳаракат қилдим. Холдорхонов катта иш қилди, бироқ ортиқча ҳаракат билан ўзини қийнаб қўйди. Тўпни назорат қилишда ёмон ҳаракат қилмадик. Янги қўшилганлар ўйинга яхши киришиб кетди. Ўйлайманки, ўзгаришларни ўз вақтида амалга оширдик.

- Қўшимча бўлимларда кўп куч йўқотдингизлар. Бир кун эрта ўйнаш жамоага таъсир қиладими?

- Бизда тикланиш учун бир кун вақтимиз бор. Бу фойдамизга ишлайди. Биз 120 дақиқа ўйнадик, уларни эса қанча ўйнашини билмайман. Лекин буларга эътибор бермаслик лозим. Эртани ўйлашимиз лозим.

- Биринчи бўлимдан сўнг кийиниш хонасида кайият қандай эди?

Аббосбек Файзуллаев: Ўзимизга ишончимиз бор эди. Футбол 11 киши ўртасида ўйналади. Ўйиндан кейинги кайфият аъло даражада. Минимум вазифани бажариб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. 

- Ўзбек футболида катта муаммо – руҳий ҳолат. Шу сабабли, кўп мундиалларни ўтказиб юборганмиз. Бугун эса жамоа гол ўтказиб юборгач, жамоа руҳан ўзини тиклай олди. Бунга қандай эришдингиз?

Равшан Ҳайдаров: Албатта, бу ёшда ўйинчилар руҳан тайёр бўлмаса, қийин бўлади. Бу йигитлар характер борлигини ўйинда кўрсатди. Бу борада ҳам алоҳида ишлаймиз. Терма жамоага танлаган йигитлар ҳар томонлама кучли бўлиши лозим. Ички муҳит ҳам катта роль ўйнайди. Бизда ҳаммаси ажойиб. Йигитлар бир-бирини ҳурмат қилади. Бугун шунга гувоҳи бўлдик. Нафақат бутун жамоа, балки ички муҳитда ҳам лидерларимиз бор. Уларнинг ўзи муаммоларини ҳал қила олади.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика