RU

Последние новости

17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  0 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  3 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6

Равшан Ҳайдаров: "Отабек Боймуродов бошқа посбонлардан ҳар томонлама кучлироқ" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Отабек Боймуродов бошқа посбонлардан ҳар томонлама кучлироқ"

20 ёшгача ўтаётган жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасидаги Ўзбекиситон — Янги Зеландия учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Афсуски, яна муҳим очколарни бой бердик. Лекин бизда имконият бор. Ўйин сўнгида йигитлар яратилган вазиятларни голга айлантира олди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. 

Янги Зеландиянинг тартибли ўйиними ёки ўзимиздаги психологик муаммоларми ғалаба қозонишга тўсқинлик қилди. Яратилган вазиятларни голга айлантириш лозим, чунки голсиз ғалабалар бўлмайди. Биринчи бўлимда кўпгина вазиятлар яратдик. Минг афсуски, уларни голга айлантира олмадик. Барча кўрсаткичлар бўйича устунликка эришдик, аммо иккита қарши ҳужум натижасида жазоландик. Рақиб жамоа хатоларимиздан унумли фойдаланишди. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда ўйинни қутқариб қолдик. Бизда бир очко мавжуд. Кейинги ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. 

- Иккинчи ўйиндирки, дарвозабонимизда камчиликлар кўзга ташланмоқда. Нега бошқа посбонларга имконият берилмаяпти?

- Назаримда, Отабек бошқа посбонлардан ҳар томонлама кучлироқ бўлган биринчи рақамли дарвозабонимиз саналади. Дарвозабонлар мураббийи ҳам шундай фикрда. Эҳтимол, турнир давомида бошқа посбонларга ҳам имконият тақдим этамиз. 

- Бугунги баҳсда Абдураззоқов асосий таркибда майдонга туширилди, аммо танаффусда захирага олинди. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадингизми?

- Абдураззоқов ёмон ўйнамади. Майдонда актив ҳаракат қилди. Аммо бизга зарбалар ва голлар керак эди. Унга рақиб ҳимоячилари имкон беришмади. Шу боис, иккинчи бўлимда бошқа вариантларни қидирдик. 


Рейтинг: -35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика