RU

Последние новости

18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  4 18:40Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  12 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   0 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  0 18:15Про лига. "Арал" Нукусда "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  5 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  11 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0

Равшан Ҳайдаров: "Миллий терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Миллий терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда"

Таниқли мутахассис Равшан Ҳайдаров Осиё Кубогидан ўрин олган Ўзбекистон - Япония учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор, йигитларимиз кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилишгани билан табриклайман. Минимум вазифа бажарилгани ташқи босимни камайтиради. Кейинги ўйинларда футболчилар янада кучлироқ ўйин намойиш қилишларига ёрдам беради. Японияга қарши ўйинда босим йўқ бўлса-да, масъулият бор. Футболчиларимиз ғолиблик руҳини йўқотмаслик учун ҳам бу ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилишади.

Мураббийлар штаби футболчиларимизни Японияга қарши ўйинга тўғри тайёрлашларига ишончим комил. Плей-офф ўйинидан олдин Японияга қарши учрашув жуда ҳам қўл келади. Бу ўйинда ғалаба қозонадиган бўлсак, ўзимизга бўлган ишончимиз янада ортади. Футболчиларимиз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда. Албатта, Япония кучли рақиб. Лекин бизнинг йигитлар бугун чиройли ўйин намойиш қилишларига ишонаман.

Японияга қарши ўйинда терма жамоамизга омад тилаб қоламан!" - дейди Ҳайдаров.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика