Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ироқ билан ўйнайди
08 июл 2016 21:18
Новости
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ироқ билан ўйнайди
1995 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 21 июлда ўртоқлик учрашувини ўтказади.
2018 йилда ҳар икки йилда ўтказиладиган U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Янги тузилган жамоа айнан мана шу мусобақада иштирок этиши кўзда тутилган. Равшан Ҳайдаров бошчилик қиладиган терма жамоа келгуси йил U-23 Осиё чемпионати саралашида қатнашади.
21 июль куни Ироқ ёшлар терма жамоаси билан Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.
21 июль куни Ироқ ёшлар терма жамоаси билан Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.
Комментарии