RU

Последние новости

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  2 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  30 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  4 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   20 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

Равшан Ҳайдаров: "Биринчи ўйиндаги ғалаба ниҳоятда муҳим эди" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Биринчи ўйиндаги ғалаба ниҳоятда муҳим эди"

Бироз олдин Осиё ўйинлари-2018 футбол беллашувлари 1-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Бангладешни мавғлуб этди - 3:0.

Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида биринчи бўлиб Равшан Ҳайдаров журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Унга ярим ҳимоячи Икром Алибоев ҳамроҳлик қилди. МОҚ матбуот хизмати Ҳайдаров ва Алибоевнинг фикрларини чоп этди.
Равшан Ҳайдаров: "Аввало мухлисларимизни мусобақа стартидаги йирик ғалаба билан табриклайман. Ўйин тўлиқ назоратимиз остида ўтди. Тўп билан кўпроқ муомалада бўлдик. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Биринчи ўйиндаги ғалаба ниҳоятда муҳим эди. Буни уддалай олганимиздан хурсандман.

Бангладеш терма жамоаси айниқса биринчи бўлимда жуда илиқ таассурот қолдирди. Бир неча хавфли қарши ҳужумлар ташкил этишди. Аммо тан олиш лозим бангладешликлар иккинчи бўлимда бироз чарчаб қолишди. Биз ўйинга режалаштирган стратегияни тўлиқ бажардик деб айта оламан.



Қатар ва Таиланд термаларига қарши навбатдаги ўйинларга ҳам режа асосида тайёргарлик кўрамиз. Мусобақа тақвими анча зич тузилган. Биз ҳам шундан келиб чиқиб тайёргарлик режасини ишлаб чиққанмиз. Навбатдаги баҳсларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни ҳурсанд қилиш ниятидамиз".

Икром Алибоев: "Ҳар доим биринчи ўйин қийин бўлади. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Буни бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди. Ўйин аввалида бироз қийналдик, аммо кейинчалик назорат тўлиқ биз томонга ўтди. Ўзбекистонлик футбол мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклаб қоламан".

Рейтинг: +123   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика