RU

Последние новости

21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  6 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  13 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни деярли аниқлаб олдим" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни деярли аниқлаб олдим"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров кечаги Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг учрашув, Жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Уч кунлик йиғинимиз доирасида Қирғизистонга қарши ўйин режалаштирилганди. Рақибимиз сафида биздан катта ёшдаги футболчилар ўйнашади. Бугунги баҳсга жиддий тарзда ёндошдик. Бугун биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса хотиржамлик дея олмайман, оддий қўпол хатолар содир бўлди. Биринчи гол ўтказиб юборилган вақтда марказий ҳимоячиларимиз тўпни йўқотишди. Иккинчи голга келсак, Акром Комиловнинг қўпол хатосидан сўнг пенальти белгиланди. Йигитлар билан ушбу хатоларни кўриб чиқамиз, тайёргарлик жараёнида бу табиий ҳолат", - дейди Равшан Ҳайдаров.

"Ушбу йиғинда икки нафар асосий футболчимиз иштирок этмади. Жавоҳир Соҳибов ва Одил Ҳамробеков ўз клублари сафида ОЧЛдаги муҳим ўйинларда иштирок этишди".

"Жамшид Болтабоев жароҳати туфайли мундиалга бормаслиги аниқ бўлди. У ҳали индивидуал тарзда ҳам машғулотларни бошлагани йўқ. Болтабоев ярим ҳимояда ижодкор футболчи ҳисобланади. Бироқ унинг ўрнини босадиган ўйинчилар топилади деб ўйлайман".



"11 майдан Тошкентда навбатдаги йиғинни бошлаймиз. Бу йиғин доирасида "Оқ-тепа" билан ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 19 майда юртимиздаги йиғинни тугатамиз. 20 майда йўлга чиқамиз, 22 майда Янги Зеландияга етиб борамиз. 2 кун ўтгач Веллингтонда Панамага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 28 май куни Чристчурч шаҳрига етиб борамиз. Айнан ўша ерда Гондурасга қарши илк учрашувимизни ўтказамиз".

"Жаҳон чемпионатига борадиган таркибни шу кунларда эълон қиламан. Лекин жамоанинг ўзаги деярли аниқ. Йиғинда 21 нафар футболчи қатнашди. Соҳибов ва Ҳамробековни қўшсак 23 нафар бўлади".


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика