RU

Последние новости

11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  1 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  4 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  1 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  5 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  8 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  89

Равшан Ҳайдаров: "Тошкент ва Венгрияда ўтказган йиғинлардан кўнглим тўлди" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Тошкент ва Венгрияда ўтказган йиғинлардан кўнглим тўлди"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) Венгрияда йиғин ўтказиб қайтгач, биз терма жамоамиз ва "Динамо"нинг тайёргарлик ишлари ҳақида Равшан Ҳайдаровнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Равшан Акмалович, авваламбор Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Венгрияда ўтказган йиғини якуни ҳақида сўзласангиз. Йиғиндан кўнглингиз тўлдими?

- Ёшлар терма жамоаси билан Венгрияда жуда фойдали бўлган йиғинни ўтказиб қайтдик. Авваламбор, мана шундай йиғинни юқори савияда ташкил этиб берган раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Биз 2 июль куни 19 ёшли терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини йиғдик. Тўрт кун мобайнида футболчиларни синовдан ўтказиб, 18 талик рўйхатимизга тушган футболчиларни Венгрияга олиб бордик. Ушбу мамлакатда йиғин доирасида мезбонларга қарши иккита назорат учрашуви ўтказдик ва дастлабки баҳсда венгриялик тенгқурларимизни мағлуб этган бўлсак, иккинчи баҳсда дуранг натижа қайд этилди. Ушбу иккита ўйинда икки хил тактика билан тўп суриб, ўзимга керакли бўлган хулосаларимни олдим. Умуман олганда, Тошкент ва Венгрияда ўтказган йиғинлардан кўнглим тўлди. Энди навбатдаги йиғинимизни 10 август куни ҳам пойтахтимизда ўтказамиз ва унда ҳам чемпионатимизнинг икки тури давомида ўзини кўрсатган ёшларни таклиф қилишни режалаштириб турибман.

- Венгрияга йўл оладиган рўйхатда «динамочи» Фирдавс Абдусалимов ҳам бор эди. Бироқ ёш футболчимиз сўнгги паллада йиғинга бормади. Бу нима билан боғлиқ эди?

- Фирдавс Абдусалимовнинг имкониятларини жуда яхши биламан. У Тошкентдаги йиғинимизда ҳам ўзини аъло даражада кўрсатди. Афсуски, сўнгги паллада унинг Венгрияга йўл олиши учун виза масаласи ҳал бўлмади. Шу боис у биз билан сафарга боролмади. Ундан ташқари, яна бир қатор иқтидорли йигитларимизни олиб боролмаган бўлсакда, улар кейинги йиғинда ҳам биз билан бўлиб, назоратимиз остида бўлишади.

- «Динамо»нинг олиб бораётган тайёргарлиги ҳақида фикрингиз?


- Тошкентда ўтаётган йиғин «Динамо»нинг иккинчи даврага тайёргарлик кўриш режаси доирасидаги иккинчи йиғинидир. Олдинроқ белгиланган режамиз асосида мураббийлар штаби тоғли ҳудудда дастлабки йиғинни муваффақиятли ўтказишди. Жамоа 19 июлдан пойтахтда йиғилди ва сешанба куни режадаги дастлабки йиғинни «Машъал» жамоасига қарши ўтказди. Ушбу ўйинда жамоанинг биринчи бўлимда кўрсатган ўйинидан кўнглим тўлди. Натижа ҳам шунга яраша эди. Бироқ назорат учрашувида асосий эътибор барча футболчиларни синовдан ўтказиб, шакллантириш ҳисобланади. Шу боис иккинчи бўлимда асосан ёш футболчиларни майдонга туширилиши ғалабани қўлдан чиқарилишига сабаб бўлди. Бундай ўйинда асосийси натижа эмас, тайёргарлик ҳисобланади. Бу томондан эса футболчилар менда яхши таассурот қолдиришди.

- Жамоанинг машғулотларини, ўйинини кузатдингиз. Жамоа таркибида ўзгариш қилиш керак деб ўйлайсизми?

- Олдинда яна иккита назорат учрашуви бор. «Пахтакор» ва «Навбаҳор»га қарши ўйинларда таркиб янада шакллантирилиши мумкин. Ёшлар сафидан ҳам асосий таркибга қўшилаётган маҳаллий иқтидорли футболчилар талайгина. Умуман олганда эса, ҳозирда ҳам жамоа таркиби анча шаклланган, дея оламан.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика