RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  59 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди Новости

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
Шу кунгача, Ўзбекистон Олий Лигаси вакили ҳисобланган Самарқанднинг «Динамо» клубини бошқариб келган Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Сергей Лушан Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи вазифасидан озод қилинган эди. ЎФФ Мураббийлар Кенгаши Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида Равшан Ҳайдаров номзодини тасдиқлади. Ҳайдаров ёшлар терма жамоасини шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати баҳсларига тайёрлайди.

Маълумот ўрнида, Равшан Ҳайдаров 2002-2004 ва 2005 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Шунингдек Тошкентнинг «Пахтакор», Зарафшоннинг «Қизилқум», Самарқанднинг «Динамо» клубларида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика