RU

Последние новости

03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  3 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  6 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  6 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  12 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  32 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  30 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

Равшан Ҳайдаров: «Осиё чемпиони бўлишни ҳамма истайди» Новости

Равшан Ҳайдаров: «Осиё чемпиони бўлишни ҳамма истайди»

Бугун Янгондаги «Янгон» меҳмонхонасида U-19 Осиё чемпионати «В» гуруҳи жамоалари бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди.

Матбуот анжуманида «В» гуруҳининг 4 жамоаси – Австралия, БАА, Индонезия ва Ўзбекистон терма жамоалари бош мураббийлари саволларга жавоб қайтарди. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров гуруҳдаги, умуман мусобақадаги барча рақибларини ҳурмат қилишини айтиб, барчага омад тилади.

«Бу ерга ҳамма яхши ниятлар билан келган, жумладан биз ҳам. Ғалаба қозониш, гуруҳдан чиқиш, жаҳон чемпионатига чиқиш ва Осиё чемпиони бўлишни ҳамма истайди. Биз ҳам истаймиз. Ишқибозларимиз учун ғалаба қозонишни истаймиз. Турнир юқори савияда ва қизиқарли ўтишини истаймиз», - дейди Равшан Ҳайдаров.

Бу ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаси 2012 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпиони эканлиги матбуот анжуманига келган хорижлик журналистларнинг эътиборидан четда қолмади. Айнан ўша чемпионликнинг бу турнирда фойдаси бўладими, йўқми, шу хақдаги саволига Ҳайдаров қуйидагича жавоб берди: «2012 йилги мусобақадаги тажриба бизга қўл келиши мумкин, аммо у таркибдан бу таркибга ҳамма футболчилар ҳам етиб кела олмади. Менимча, у турнир бошқа, бу эса бошқа мусобақа».

Равшан Ҳайдаров, шунингдек, мусобақа давомидаги минимум вазифа Жаҳон чемпионатига чиқиш эканлигини айтиб ўтди.

«Бунинг учун энг аввало гуруҳдан чиқиш керак. Кейин эса чорак финалда ғалаба қозониш керак. Буни уддалагач, медаллар учун курашга киришамиз. Бу албатта қийин бўлади, лекин осон вазифа йўқ», - дея таъкидлади Ҳайдаров матбуот анжуманида.

Матбуот анжуманида иштирок этган Австралия терма жамоаси бош мураббийи Пол Окон ушбу мусобақа Жаҳон чемпионати йўлланмасини бериши нуқтаи назаридан муҳим эканлигини алоҳида урғулади. Мураббийга кўра, айнан шу жиҳат турнир иштирокчиларининг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиши мумкин.

«Биз буни олдиндан билар эдик ва ҳозир ҳам яхши тушунамиз. Ҳамма Жаҳон чемпионатига боришни истайди, лекин йўлланма 4 та. Биз бундай курашга тайёрмиз», - дейди Окон.

Биринчи турда Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган Индонезия терма жамоаси бош мураббийи Индра Сяфрининг сўзларига кўра, жамоа футболчилари бу ёш тоифасида Осиё чемпионатида анчадан бери иштирок этмай қўйганлигига эътиборни қаратди ва жамоанинг асл мақсади ОФКнинг нуфузли турнирида индонезияликларнинг нуфузини қайта тиклаш эканлигини айтди.

«Бизнинг ёшларимиз Осиё чемпионатларида анчадан бери иштирок эта олмайди. Мана ниҳоят биз ҳам бундай нуфузли мусобақага қайтдик. Биз учун бу турнирда ютиш ва ютқазишдан кўра, индонезияликларни эсда қолдирадиган даражада чиройли иштирок этиш муҳимдир», - дейди Сяфри.

БАА бош мураббийи Абдулла Месфернинг сўзларига кўра, жамоанинг 9 нафар аъзоси ўз юртидаги ҳарбий хизматга чақирилган.

«9 футболчимиз ҳарбий хизматга кетди. Бу мамлакатдаги қонун ва биз уни ҳурмат қиламиз. Лекин, шу билан бирга асосий таркибнинг 9 нафар футболчисининг ўрнига бошқа футболчи топиш қийин кечганини ҳам айтмасдан иложим йўқ. Камига 2 та футболчимиз ҳам жароҳат олиб берди. Мен бу билан олдиндан ҳеч нарсага ишора қилаётганим йўқ. Бу нарса бизни янада кучли бўлишга ундади демоқчиман», - дейди Месреф.

«В» гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси 10 октябрь куни биринчи бўлиб ўйнайди. Маҳаллий вақт билан 15:30да, Тошкент вақти билан 14:00да, Ўзбекистон Индонезияга қарши майдонга тушади. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда эса Австралия БАА билан ўйнайди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика