RU

Последние новости

14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3

Равшан Ҳайдаров: "Осиё чемпионатидаги ҳар бир рақиб жамоа тўғрисида етарлича маълумот тўпладик" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Осиё чемпионатидаги ҳар бир рақиб жамоа тўғрисида етарлича маълумот тўпладик"

6 октябрь, душанба куни ёшларимиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Мьянмага жўнаб кетишди.
Мьянмага учиб кетиш олдидан Равшан Ҳайдаров тайёргарлик ҳақида қисқача ўз фикрларини билдирди.

- Мана, Тошкентдаги охирги йиғинни ҳам якунладик. Унда футболчиларнинг ҳолати ҳақида зарур маълумотга эга бўлдик. Жамоавий ўйинни шакллантиришга катта эътибор қаратдик. Бу ёғига бизни расмий ўйинлар кутиб турибди. Шу сабабли ҳар бир кундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бугунги назорат баҳси тегишли хулосалар чиқаришга янада катта ёрдам беради.

- Рақибларни ўрганиш қандай кечди?
- Ҳар бир рақиб жамоа тўғрисида етарлича маълумот тўпладик. Индонезия, БАА ва Австралияни диққат билан ўргандик. Биринчи турдаги рақибимиз Индонезия йиғинни Испанияда ўтказганидан хабаримиз бор. Улар “Реал”, ”Барселона” ва “Валенсия” сингари клубларга қарши ўйинларда майдонга тушишди. БАА ҳам Японияда шуғулланди.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
- Чиройли ўйин кўрсатган ҳолда жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишимиз керак.

- Жамшид Болтабоевнинг ҳолати қандай?
- Унда кичик жароҳат бор. Менимча, Жамшид бизга иккинчи турдан бошлаб ёрдам беради. Дастлабки ўйингача тўлиқ тикланиб улгурмайди. Бир учрашувни ўтказиб юборса ҳам тўлиқ тикланиб олса кифоя.

Умид қиламизки, Равшан Ҳайдаров қўл остидаги терма жамоа бизни кичик мундиал йўлланмаси билан хушнуд этади.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика