RU

Последние новости

10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  1 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  2 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  6 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  18 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  23 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1

Равшан Ҳайдаров: «КХДР терма жамоасига қарши ўйин анча қийин бўлади» Новости

Равшан Ҳайдаров: «КХДР терма жамоасига қарши ўйин анча қийин бўлади»

Ўзбекистон ва Таиланд ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
«Иккинчи бўлим анча қийин ва босим остида ўтди. Ўйинни биз ўзимиз кутганимиздек бошладик ва якунладик. Лекин иккинчи бўлимда Таиланд кучли истак билан майдонга тушди», - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Таиланд анча тезкор ва жисмонан кучли жамоа. Биз буни олдиндан билганимиз учун тайёргарликни ҳам шунга яраша олиб борган эдик», - дея қўшимча қилди Ҳайдаров.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи шунингдек, КХДР терма жамоасига қарши ўтказиладиган ярим финал ўйини ҳам анча қийин кечишини айтди.

«КХДР ёшларига қарши ўйин биз учун қийин бўлиши табиий. Улар ҳам, ҳудди шу минтақа терма жамоаларига ўхшаб тез ҳаракат қилишади. Иродаси кучли жамоа. Бугунги ўйинда иккита гол киритган Забиҳилло Ўринбоев бугун жуда яхши ўйнади. Лекин, кейинги ўйинларда у ҳали яна очилади», - деди Равшан Ҳайдаров.

Таиланд ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Сасом Побпрасет эса, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистондан учралган мағлубият учун уялмаслигини айтиб ўтди: «Биз ўзимиздан анча кучли жамоага мағлуб бўлдик. Ўзбекистонга мағлуб бўлганимиздан уялмаймиз. Кўрасиз, Ўзбекистон Осиё Чемпионатида ғолиб бўлади», - деди Таиланд ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика