RU

Последние новости

07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  2 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  7 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Равшан Ҳайдаров: “Биз бу Жаҳон чемпионатига эзгу мақсадлар билан келганмиз” Новости

Равшан Ҳайдаров: “Биз бу Жаҳон чемпионатига эзгу мақсадлар билан келганмиз”

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Сенегалга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Жаҳон чемпионатидек йирик турнирда жамоа ўз олдига аниқ мақсад қўйганини таъкидлади.
“Биз бу ерга яхши ниятлар билан, олдимизга аниқ мақсад ва вазифалар қўйиб келган эдик. Ҳозирча олдинги турнирлардаги энг яхши иштирокимиз бўлиб турган кучли саккизсталикка кириш вазифасини уддаладик, энди навбат уни янгилашга. Биз барчамиз шу мақсад йўлида бирдамлик билан ҳаракат қилмоқдамиз. Бу ўйин мақсадимизни амалга ошириш учун имкониятдир. Бу имкониятдан фойдаланиш ва мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятида майдонга тушамиз”, - дейди Ҳайдаров.

Ўзбекистон U20 терма жамоаси бош мураббийи шуниндек, дастлабки икки ўйиндаги мағлубиятга қарамай, футболчилар ўзларига бўлган ишончни сўнгги ўйингача йўқотишмаганини айтди. “Дастлабки икки ўйиндаги мағлубиятга қарамай, футболчиларимизда ишонч ҳиссини йўқотмасликка ҳаракат қилдик. Жаҳон чемпионатида барча жамоа фақат ғалаба учун майдонга тушади. Ўз навбатида турнирда кутилмаган натижалар ҳам бўлиб туриши одатий хол. Биз ҳам охирги имкониятгача ишончни йўоқтмаган ҳолда фақат ғалаба учун майдонга тушдик ва шу босқичга етиб бориш насиб этди.

“Футболчиларнинг айни дамдаги кайфияти яхши. Учрашувга жиддий равишда тайёрланмоқдамиз. Сенегал сафида жисмонан бақувват ва европа футбол мактабини кўрган маҳоратли футболчилар етарли. Уларни ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб бораяпмиз. Бу ўйин биз учун ҳам, рақиб учун ҳам қийин бўлади”, - дея қўшимча қилди бош мураббий.

Сенегалга қарши ўйинда Достонбек Ҳамдамов дисквалификация туфайли терма жамоага ёрдам бера олмайди. Терма жамоа бош мураббийи Ҳамдамовнинг ўрнини тўлдира оладиган футболчилар ҳақида гапириб ўтди.

“Бундай турнирда бусиз иложи йўқ. Кимдир сариқ карточка олади, кимдир эса жарохати туфайли жамоага ёрдам бера олмаслиги мумкин. Аммо, сафимизда ҳар қандай ҳолатда майдонга тушиб жамоага ёрдам бера оладиган футболчилар етарли”, - деди Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, Сенегалга қарши чорак финал доирасидаги баҳс 14 июнь куни Велингондаги “Wellington Regional Stadum”да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 09:30да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика