RU

Последние новости

11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  0 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  1 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  3 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  74 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  18 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  6 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  5 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  5

Равшан Эрматов ЖЧ-2014да энг яхши уч ҳакамдан бири бўлиб қолмоқда Новости

Равшан Эрматов ЖЧ-2014да энг яхши уч ҳакамдан бири бўлиб қолмоқда

Равшан Эрматов Worldreferee.com сайти версияси бўйича жаҳон чемпионатидаги энг яхши арбитрлар учлигида эгаллаган ўрнини сақлаб қолди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Worldreferee.com сайти мухбирлари Эрматовнинг Германия – АҚШ ўйинидаги ҳакамлигини 6 балл билан баҳолаган бўлса, сайт фойдаланувчилари унга 8,8 балл қўйишди, деб ёзади Daryo.uz.

Айни пайтда Эрматов 7,8 балл билан мундиал матчларини бошқарган ҳакамлар ичида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни Равшан Эрматов Германия ва АҚШ жамоалари ўртасидаги баҳсга ҳакамлик қилди. Бу унинг жаҳон чемпионатларидаги саккизинчи матчи бўлди.

Ҳамюртимиз у каби саккизта учрашувни бошқарган Жоэль Кинью (Франция), Хорхе Ларрионда (Уругвай) ва Бенито Арчундиа (Мексика)лар рекордини такрорлади.

Равшан Эрматов 2010 йил ЖАРда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатида бешта учрашувга ҳакамлик қилган. Жорий турнирда эса у учта матчни бошқаришга улгурди, унинг янги рекорд ўрнатиш эҳтимоли катта.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика