RU

Последние новости

21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  0 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  13 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  2 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  29 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5

Равшан Эрматов: "Мухлислар Марказий Осиёнинг шиддатли дербиларини соғиниб қолишган" Новости

Равшан Эрматов: "Мухлислар Марказий Осиёнинг шиддатли дербиларини соғиниб қолишган"

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Лига кубогининг янги мавсумида қўшни Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари ҳам иштирок этади.

Расман: Ўзбекистон Лига кубогида қўшни давлатлардан жами 8та клуб қатнашади

ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мусобақада қўшни мамлакатлар жамоалари иштирок этиши Лига кубогининг нуфузи ва томошабоплигини оширишга ҳам хизмат қилишини айтиб ўтди:

– Ўзбекистон Лига кубоги баҳсларида Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг етакчи клублари қатнашиши мазкур мусобақага бўлган эътибор ва қизиқишнинг ортишига сабаб бўлади. Эндиликда мазкур турнир учрашувларини нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларда ҳам кузатиб боришади. Қолаверса, ўзаро қардош бўлган мамлакатлар ўртасидаги алоқалар футбол орқали янада мустаҳкамланади. Катта ёшдаги мухлислар Марказий Осиё жамоаларининг дербиларига кўп бора гувоҳ бўлишган. Улар минтақамиз клубларининг ўзаро шиддатли тўқнашувларини соғинишгани тайин. Шу боисдан ҳам Лига Кубоги беллашувларига қўшни мамлакатлар жамоаларини ҳам таклиф этдик ва улар бу таклифни қабул қилишганидан жуда ҳам мамнунмиз. Эндиликда мухлислар ўз севимли жамоаларининг Тожикистон ёки Қирғизистон етакчи клубига қарши ўйинини кузатиш учун қўшни мамлакатларга ҳам боришлари мумкин бўлади. Келаси мавсумларда минтақамизнинг бошқа мамлакатлари жамоалари ҳам мусобақада иштирок этишлари кутилмоқда, – дея таъкидлади ЎФA Биринчи вице-президенти.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика