RU

Последние новости

02:05ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Д"га енгилди, аммо икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди!  131 02:00ЕЧЛ. "Астон Вилла" ғалаба қозонди, ПСЖ эса ярим финалга йўл олди  26 01:35Сергей Лушан: "Ўйин менга жуда ёқди. Қўпол хато сабаб гол ўтказдик"  3 01:22Виталий Левченко: "Охирги дақиқада ғалабани бой бериш исталган мураббийга алам қилади"  5 00:55Асрор Алиқулов: "Қизил карточка вазиятни ўзгартириб юборди"  0 00:30Анвар Бердиев: "Ҳужумдаги муаммолар - нозик нуқтамиз"  4 23:30U-21 биринчилиги. "Қўқон-1912" яна камбэк амалга оширди ва бошқа натижалар (+жадвал)  1 22:46Мбаппе битта ўйинга дисквалификация қилинади. У "Барселона"га қарши майдонга тушиши мумкин  27 22:15Ўзбекистон Кубоги. "Навбаҳор" "Нефтчи"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларидаги фантастик гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди!  121 21:50Барселона сентябрь ойидаёқ янгиланган "Камп Ноу"га қайтмоқчи  2 21:23"Бернабеу"да фантастик кечалар бўлиб туради", - Жуд Беллингем "Реал" камбэк қилиш ниятида эканини айтди  12 20:41"Боруссия Д" мухлислари "Барселона" меҳмонхонаси ёнида мушакбозлик уюштирди  13 20:19Футзал. Ўзбекистон Тожикистонни бу гал кичик ҳисобда мағлуб этди  4 19:58Миржалол Лоқаев: "Бу каби ғалабалар "Иштихон"ни улғайтиради"  2 19:34Мирко Еличич: "Ўйинга тайёр 16 нафар футболчимиз бор"  1

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман" Новости

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев Кувайтда давом этаётган Осиё Кубоги баҳслари ва Баҳрайнга қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Мусобақа ташкилотчилиги ҳақида

— Турнир яхши ташкил этилган. Бизни яхши кутиб олишди, шароитлар ташкил этиб беришди. 

— Ўтказилган икки ўйин ҳақида

— Рақибларимизни яхши ўрганиб чиқдик. Хусусан, Туркманистон билан кечган ўйинда кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олдик. Тожикистонга қарши ўйинга келадиган бўлсак, учрашувни яхши бошладик. Бироқ иккинчи таймда Тожикистон ҳам ўйинни ўз тарафига оғдиришга ҳаракат қила бошлади. Улар билан жуда кўп тўқнаш келдик. Шу сабабли улар бизни яхши ўрганган ва бу нарсалар ўйинда қўл келди. Асосийси, уч очкони қўлга киритдик ва кейинги босқичга чиқдик.

— Жамоани руҳлантириш ва Тожикистон билан ўйиндаги сейвлар ҳақида

— Ҳар битта ўйиндан олдин ҳамма концентрациясини жамлаб, ўзини руҳан тайёрлаб чиқади. Аслида ҳамма нарса тажрибани ортидан келади. Биз бу жамоа билан Жаҳон чемпионатида ўйнадик, шу сабабли барибир тажриба ўз сўзини айтди. Ҳар қандай босим ва қийин вазиятда бу нарса сизга қўл келади.

— Ўтказиб юборилган голлар ҳақида

— Имкон қадар дарвоза дахлсизлигини сақлашга ҳаракат қилдим. Ҳар икки голда ҳам имкон қадар зарбаларни тўсишга уриндим, лекин рақиб ҳам ўзига яраша потенциали юқори футзалчи эди, шу сабабли улар ҳам имкониятдан фойдалана олишди. 

— Баҳрайн билан бўладиган ўйин ҳақида

— Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман. Баҳрайнга келадиган бўлсак, рақибни ўрганмоқдамиз. Ўтган ўйинлардаги хатоларни кўриб чиқиб, бу баҳсда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, Баҳрайн билан чиройли ўйин кўрсатамиз.


Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги сўнгги ўйинда футзалчиларимизга Баҳрайн терма жамоаси рақиблик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди ва чорак финал йўлланмасини нақд қилиб қўйган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика