Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди
24 июн 12:34
Новости
Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди
"Реал" афсонаси Рауль Гонсалес Испания U-21 терма жамоаси бош мураббийи бўлиш учун номзодлар орасида.
Рауль Испания U-21 терма жамоаси бош мураббийи сифатида Санти Дения ўрнига асосий номзод бўлиб чиқди. "Кастилья"даги 6 йиллик фаолиятини якунлаган Рауль ҳозирда Испания футбол федерацияси (RFEF) билан музокараларнинг дастлабки босқичида.
Амалдаги бош мураббий Дения жамоаси Евро-2025дан чиқиб кетганидан кейин ўз лавозимини тарк этмоқчи.
47 ёшли мутахассис “Кастилья”ни Хаби Алонсо “Реал” бош мураббий этиб тайинлангани сабабли тарк этган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии