Раул Мейрелеш: "Роналду унга тўланган пулга арзийди, Феликс эса ҳали ҳеч нарса қилгани йўқ"
08 окт 2019 18:18
Новости
Раул Мейрелеш: "Роналду унга тўланган пулга арзийди, Феликс эса ҳали ҳеч нарса қилгани йўқ"
Португалия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Раул Мейрелеш "Атлетико" хавбеки Жоау Феликс ҳақида фикр билдирди.
"Футболда ҳозирги нархлар мени ҳайратда қолдирмоқда, аммо келажакда бундан баттар бўлиши ҳам мумкин.
Албатта, бу бошқа давр, аммо буни Криштиану билан таққослай оламан холос. Айтмоқчиманки, биз ҳамма нарсани ютган ва шу пулга арзийдиган Роналдуни кўрмоқдамиз. Феликс эса ҳали ҳеч нарса қилгани йўқ. Аммо, нархлар ҳозир шундай.
Биз футбол ишқибозлари Феликснинг шу пулга муносиблигини исботлашга имкон беришимиз керак. Агар сиз катта миқдордаги пулни ажратсангиз, бу бекорга сарф қилинмаслиги лозим", - дейди Мейрелеш.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Жоау Феликс ёзда "Бенфика"дан "Атлетико"га 126 миллион евро эвазига ўтди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии