RU

Последние новости

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  0 00:15Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди.  1 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  8 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  737 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  2 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  154 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

Рауф Инилеев: "Иорданиядаги ўйин биз учун жуда муҳим" Новости

Рауф Инилеев: "Иорданиядаги ўйин биз учун жуда муҳим"

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча таниқли мутахассис Рауф Инилеев сайтимиз офисига ташриф буюрди.
Рауф Талгатович билан мулоқот давомида бир қанча саволларга жавоб олдик. Ва албатта, фурсатдан фойдаланиб Инилеевдан бугун бўлиб ўтадиган Иордания – Ўзбекистон учрашуви борасидаги фикрларини ҳам сўрадик. Қуйида айнан бугунги ўйинга аталган савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

-   Рауф Талгатович, бугун миллий терма жамоамиз сафарда Иорданияга қарши майдонга тушади. Мутахассис сифатида бу ўйиндан нима кутяпсиз?

-   Гуруҳ учрашувларидан фарқли ўлароқ плей-офф баҳслари иккита ўйиндан иборат ва бунда ютқазган жамоа мусобақадан чиқиб кетади. Сизга айтсам, Иорданияда бўлиб ўтадиган биринчи ўйин биз учун жуда муҳим, чунки дастлабки беллашувда ўз мақсадига эриша олмаган жамоага жавоб беллашувида янада қийин бўлади. Ҳар иккала жамоа олдига ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олиш вазифаси қўйилгани ҳақида матбуотда тез-тез ўқияпмиз. Шундай экан, бугун биринчи навбатда чиройли ўйин ва албатта ижобий натижа кутяпман.
 
-   Имкониятлар борасида нима дея оласиз?

-   Менимча, иккала учрашув натижасига кўра кейинги босқичга чиқиш имконияти бизда кўпроқ. Чунки статистик кўрсаткичлар бўйича Иорданиядан устунмиз, гуруҳда учинчи ўринни олганимиз билан улардан кўпроқ очко жамғардик. Қолаверса, ўйинчиларимизнинг савиясини ҳам уларникига нисбатан баланд деб биламан. Учинчидан эса биздаги легионерлар сони уларга нисбатан кўпроқ ва бизнинг легионерлар ўз клубларида захирада қолиб кетмасдан мунтазам майдонга тушишмоқда.
 
-   Демак, таркибимиз кучли деб ҳисоблайсиз?

-   Албатта. Буни исботлаб ўтириш шарт бўлмаса керак. Яна бир гап, Бақоев, Кападзе, Жепаров сингари футболчилар учун жаҳон чемпионатига чиқиш бу сафар охирги имконият бўлиши мумкин. Ўйлайманки, улар буни яхши тушуниб туришибди ва мақсадга эришиш учун охиригача курашишлари турган гап.

-   Иорданиядан фарқли ўлароқ биз ўртоқлик учрашуви ўтказмадик. Бу халақит бериши мумкинми?

-   14 август куни бўлиб ўтиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви нима сабабдан қолдирилганини билмайман. Аммо терма жамоамиз бош мураббийи ўртоқлик ўйинисиз тайёргарлик кўришни лозим топди ва бу унинг қарори. Тўғрисини айтсам, мени назорат беллашуви ўтказилмагани унчалик хавотирга солаётгани йўқ. Бундан ҳам муҳим масала шуки, бизда энг асосий ўйинчилардан бири Игнатий Нестеров жароҳат олиб қолди. Бундан ташқари, охирги ўйинларда кам гол ураётганимиз ҳам ташвишлантиряпти. Қатар билан уйдаги ўйинни ҳисобга олмаганда, бошқа беллашувларда биттадан кўп тўп кирита олмадик. Охирги ўйинларни таҳлил қилиб чиқсак, вазиятлардан фойдаланиш борасидаги кўрсаткичлар анча паст эканлиги ойдинлашади.

-   Сизнингча, терма жамоа дарвозасини ким қўриқлагани маъқул?

-   Термага чақирилган учала дарвозабон ҳам бир хил савияда. Тўғри, Элдор Суюновда ўйин амалиёти кам, бироқ унда дарвозабон учун керакли хислатлар борлиги кўриниб турибди. Назаримда, Зуҳуровга бироз характер етишмаётгандек. Лобанов эса кўпинча кутилмаган хатоларга йўл қўйиши мумкин. Тўғрисини айтсам, менга кўпроқ Суюнов варианти маъқул келяпти.
 
Хайрулла Холиқов ва Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашишди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика