Расмий хабар: Вали Келдиев - “Зомин” бош мураббийи
01 авг 2018 19:28
Новости
Расмий хабар: Вали Келдиев - “Зомин” бош мураббийи
Хабарингиз бор, Жиззах вилоятининг “Зомин” жамоаси ПРО-Лига “Б” гуруҳида иштирок этиб келмоқда.
ПРО-Лига ўйинларининг учинчи давра ўйинлари бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда. “Б” гуруҳида иштирок этиб келаётган “Зомин” жамоасини энди бош мураббий сифатида тажрибали мураббий Вали Келдиев бошлаб тушади. Бош мураббийга жамоани учинчи давра ўйинларига тайёрлаш ва гуруҳда 1-ўринни эгаллаш вазифаси топширилди.
Эслатиб ўтамиз, жамоани биринчи давра ўйинларига бош мураббий бўлиб Зоир Ҳасанов бошлаб тушган эди, кейинчалик мавсум ўрталарида Ҳасанов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига биринчи давра ўйинларининг сўнгига қадар Асқар Умаров мураббий сифатида ишлади.
“Зомин” ПФК матбуот котиби Акмал Рахматуллаев

Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии