RU

Последние новости

07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  0 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  12 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   44 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  95 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2

Расмий хабар: UZREPORT TV ва FUTBOL TV ЕВРО-2020 мусобақасининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди Новости

Расмий хабар: UZREPORT TV ва FUTBOL TV ЕВРО-2020 мусобақасининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

Жорий йилнинг 12 июнидан 12 июлига қадар футбол бўйича 16-Европа чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақанинг 60 йиллик тарихида биринчи марта чемпионат битта мамлакат ҳудудида эмас, балки бутун Европа бўйлаб 12та шаҳардаги 12та стадионда ўтказилади.

UZREPORT Ахборот Агентлиги (UZREPORT TV, FUTBOL TV)  миллионлаб футбол мухлисларининг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, ЕВРО-2020 мусобақасини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълумот учун, ЕВРО-2020 мусобақасида 24та терма жамоа бош соврин учун баҳс олиб боришади. Ўйинлар  Озарбайжон Англия, Венгрия, Германия,  Дания,  Ирландия, Испания, Италия, Нидерландия, Россия, Руминия ва  Шотландия мамлакатларидаги стадионларда ўтказилади.

Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 18:00, 21:00 ва 00:00 да бошланади.

UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканали мухлислари ЕВРО-2020 мусобақасидан ўрин олган барча 51та учрашувни жонли эфирда, параллел равишда икки тилда — ўзбек ва рус тилларидаги шарҳда  томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

ЕВРО-2020 ўйинларини FUTBOL TV шарҳловчилари билан бир қаторда таниқли россиялик шарҳловчилар – Денис Казанский, Александр Елагин ва Дмитрий Мостовойлар шарҳлаб боришади.

Ўйинлардан ташқари телеканаллар орқали ЕВРО-2020 кундалиги - "Highlights"лар ҳам эфирга узатиб борилади. Бу дастур орқали мухлислар ЕВРО-2020дан ўрин олган ўйинларнинг энг қизиқарли ва ҳаяжонли вазиятларни қайта томоша қилишлари, терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари ҳақидаги қизиқарли маълумотлар, шунингдек, рекордлар ва бошқа муҳим фактлар билан танишиб боришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, Европа чемпионатининг марказий ўйинлари олдидан ва учрашувлардан сўнг ташкил этиладиган “Футбол студия” дастурида шарҳловчилар ва мутахассислар томонидан қизиқарли таҳлиллар жонли эфирда намойиш қилинади.

Рейтинг: +67   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика