Расмий хабар: Салимжон Зокиров "Нефтчи" клуби раиси этиб тайинланди
23 окт 2015 16:12
Новости
Расмий хабар: Салимжон Зокиров "Нефтчи" клуби раиси этиб тайинланди
Бугун, 23 октябрь куни «Нефтчи» ПФК қароргоҳида жамоанинг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Фарғона вилояти ҳокими, Вилоят футбол федерацияси президенти – Шуҳрат Мадаминович Ғаниев иштирок этди. Вилоят ҳокими “Нефтчи” ПФК раиси Тохир Кападзега клубда самарали иш олиб боргани учун миннатдорчилик билдирди ва вилоят футболини ривожлантириш учун Т.Кападзени Вилоят футбол федерацияси Вице-президенти лавозимида ўз фаолиятни давом эттиришини таклиф этди. “Нефтчи” ПФК раиси этиб Вилоят футбол федерацияси Вице-президенти лавозимида ишлаб келган Салимжон Зокиров тайнланди.
“Нефтчи” ПФК матбуот ҳизмати
Комментарии