RU

Последние новости

08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  1 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  4 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  18 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  24 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6

Расмий хабар: "Нефтчи" 7 нафар футболчи билан шартномани узайтирди Новости

Расмий хабар: "Нефтчи" 7 нафар футболчи билан шартномани узайтирди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бир қатор футболчилар билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

"Нефтчи" жамоасининг 2021 йил футбол мавсумини ҳамма соҳада муваффақиятли якунлаётгани, Про лига чемпионлиги ва Суперлига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритганлиги, мавсумда рақиблар дарвозасига тўп киритиш бўйича энг юқори натижага эришганлигини мухлислар яхши билишади.

Бу муваффақиятларни қўлга киритишда дарвозабонлар Акбар Тўраев ва Машҳур Муҳаммаджонов, ҳимоячи Умар Атҳамзода, ярим ҳимоячилар Абдуллоҳ Олимов, Ойбек Қиличев, Иззатилла Абдуллаев ва легионеримиз Александр Ешичнинг ҳиссалари катта. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мураббийлар штаби ана шу ютуқларни ҳисобга олиб, мазкур футболчилар билан тузилган шартномани узайтиришга қарор қилди. Бу футболчилар янги мавсумда Суперлигада тўп тепадиган севимли "Нефтчи" жамоасининг ғолибона юришларига янада улкан ҳисса қўшиб, Фарғона футболининг довруғини оширишда фаоллик ва ибрат кўрсатадилар деб, қатъий ишонч билдирамиз. Жамоага янги ўйинчиларни жалб этиш юзасидан клуб раҳбарияти музокара ва суҳбатларни давом эттирмоқда.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг", - деб ёзади "Нефтчи" клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика