Расмий хабар: Луис Энрике мавсум тугагач "Барселона"дан кетади
02 мар 2017 02:15
Новости
Расмий хабар: Луис Энрике мавсум тугагач "Барселона"дан кетади
Испания чемпионати доирасидаги "Барселона" - "Спортинг Хихон" учрашувидан (6:1) сўнг мезбонлар бош мураббий Луис Энрике расмий баёнот билан чиқди.
Бош мураббий мавсум тугаганидан сўнг клубдан кетишини ва дам олмоқчи эканлигини маълум қилди. Маълумот учун, Луис Энрике 2014 йилдан буён "Барселона" бош мураббийи бўлиб ишлаб келмоқда. Бугунга қадар у мураббий сифатида клуб билан бирга икки марта Испания чемпиони бўлди, икки марта Испания кубоги соҳибига айланди, Испания ва УЕФА Суперкубогини ютди, Европа Чемпионлар лигаси ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Похожие новости
19:57
Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор” 2
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии