RU

Последние новости

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Расмий хабар: Жанубий Кореянинг янги бош мураббийи маълум қилинди Новости

Расмий хабар: Жанубий Кореянинг янги бош мураббийи маълум қилинди

ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби Жанубий Корея янги бош мураббийга эга бўлди.

Жанубий Корея терма жамоаси собиқ футболчиси Шин Тае Йонг эндиликда бош мураббий лавозимида ишлайди. Бу ҳақда championat.asia ОФК расмий сайтига таяниб хабар берди.

Мураббий бунга қадар Жанубий Корея U-20 терма жамоасини бошқариб келаётган эди. Ули Штилике келгунига қадар 2014 йил сентябрь ойида айнан Шин Тае Йонг бош мураббий лавозимини бажарувчи бўлиб ишлаган эди.

31 август куни Шин Тае Йонг бошчилигидаги корейслар ўз майдонида Эронни қабул қилишади. 5 сентябрь куни Жанубий Корея Тошкентда Ўзбекистон билан ўйнайди.

46 ёшли Шин Тае Йонг 2005 йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаган. Дастлаб уч йил давомида "Брисбен Роар" клубида ёрдамчи бўлиб ишлади. 2009 йил "Сеонгнам Илва Чунма"га келди ва 2010-2012 йилларда бош мураббий бўлиб ишлади.

2014-2016 йилларда Жанубий Корея терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб борди. Охирги икки йилда Жанубий Корея U-23 ва U-20 терма жамоаларини бошқарди.


Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика