RU

Последние новости

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  19 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

Расмий хабар: "Андижон" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади Новости

Расмий хабар: "Андижон" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади

Яна уч нафар футболчи "бургутлар"га айланди!

"Андижон" янги мавсум учун таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Бу сафар бирданига уч нафар футболчи билан шартномалар имзоланди. Ўтган йилнинг иккинчи ярмида "Динамо" клубидан ижарага келган ярим ҳимоячи Дамир Темиров мавсум якунлангач, яна ўз жамоасига қайтганди. Ўзаро олиб борилган музокаралардан сўнг 26 ёшли Темиров тўлақонли равишда "Андижон" аъзосига айланди ва янги мавсумни мазкур жамоа сафида ўтказади.  Дамир ўтган йили "Андижон" либосида 14 та учрашувда майдонга тушди ва 3 та голли пасни амалга оширди.

Шунингдек, "Андижон" футбол мактаби тарбияланувчиси, профессионал фаолиятини 2018 йилда ушбу жамоада бошлаб, 2021 йилгача тўп тепган ҳамда 2022 йилдан фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттирган иқтидорли ҳимоячи Усмонали Исмоналиев яна қадрдон клубига қайтди. 

Исмоналиев охирги уч йилни "Бунёдкор" да ўтказиб, у ерда ҳаммаси бўлиб, 82 та учрашувда майдонга тушган ҳолда рақиблар дарвозасига 16 та гол урди ва 7 та голли пасни узатди. Усмонали янги мавсумда яна "Андижон" шарафини ҳимоя қилади.

Шу билан бирга жамоа сафига Осиё чемпиони – Абубакир Ашуров ҳам қўшилди. Ўзаро музокаралар ижобий якун топгач, томонлар ҳамкорлик борасида шартнома имзоладилар. 2003 йилда таваллуд топган Ашуров "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланади. Охирги клуби Бекободнинг "Металлург" клубидир. Қолаверса, у "Турон"да ҳам ўйнаган. Абубакир 2023 йили Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сафида Осиё чемпионлигини қўлга киритган ҳамда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган. Эътиборлиси, учала ўйинчи билан икки йиллик шартномалар имзоланди. 

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика