Расмий хабар: Акмал Шораҳмедов "Нефтчи"га ўтди
31 янв 2021 13:06
Новости
Расмий хабар: Акмал Шораҳмедов "Нефтчи"га ўтди
Янги футбол мавсумига тайёргарлик олиб бораётган "Нефтчи" футбол клуби ўз таркибини янги ижрочилар билан тўлдиришда давом этмоқда.
Бугун куннинг биринчи ярмида, қатор номдор жамоаларда, хусусан АГМК, "Пахтакор","Насаф", "Бунёдкор", "Андижон", "Сўғдиёна", "Навбаҳор" клубларида ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрқин фаолият юритган тажрибали Акмал Шораҳмедов "Нефтчи" ПФК билан расмий шартнома имзолади.
Акмал Шораҳмедовга "Нефтчи" олдига қўйилган юқори мақсадларни рўёбга чиқаришда ва клуб шарафини муносиб ҳимоя қилишдаги фаолиятида омадлар тилаб қоламиз", - деб ёзади "Нефтчи" ФК матбуот хизмати.

Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии