RU

Последние новости

18:18U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23. Таркиблар маълум  1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  2 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  0 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  0 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  1 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  3 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  3 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   1 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1 14:28Депай ёзда эркин агентга айланиши мумкин  0 14:01"Челси" Беллингемни нишонга олди. "Реал" бунга муносабатини билдирди  8 13:37ПСЖ хавбеки Туркияга йўл олиши мумкин  1 13:14“Челси” футболчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  3 12:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  46

Расман! Жамшид Саидов "Бухоро" бош мураббийи! Новости

Расман! Жамшид Саидов "Бухоро" бош мураббийи!

Мана Ўзбекистон чемпионатининг 11 тури ортда қолди. Жамоалар турнир жадвалида медалларга даъвогарлар, ўртамиёналар ва аутсайдерларга бўлина бошлашди.

Афсус-ки, Бухоро вилоятининг олий лигадаги ягона вакили, “Бухоро” жамоаси айнан учинчи тоифа, аутсайдерлар тоифасида қолиб кетмоқда.

12-турга келиб “Бухоро” бор йўғи 2 очко жамғарган ҳолда сўнгги, 16 поғонадан муқим жой олиб улгурди. Ушбу ҳолат “Бухоро” жамоаси тарихида умуман бўлмаган ҳолатдир. Ушбу гапимизнинг исботи сифатида қуйидаги статистикани сизларга ҳавола этамиз.

“Бухоро” жамоасининг Ўзбекистон олий лигаси чемпионатларида 12-турга келиб қайд этган натижалари:

1992 йил-20 очко  

1993-18 очко

1994-27 очко

1995-25 очко

1996-26 очко

1997-13 очко

1998-20 очко

1999-18 очко

2000-15 очко

2001-15 очко

2002-20 очко

2003-13 очко 

2004-13 очко                                                          

2005-12 очко

2006-19 очко

2007-7 очко

2008-12 очко

2009-6 очко

2010 йил-биринчи лига

2011-18 очко

2012-12 очко

2013-16 очко

2014-13 очко

2015-2 очко

Кўриб турибсиз-ки, ушбу мавсумдаги қайт этилаётган натижалар энг ёмон натижа сифатида тарихда қолмоқда. Ушбу ҳолат табиий-ки, на мухлислар, на жамоа раҳбариятини қониқтиради.

Шу моносабат билан раҳбарият томонидан жамоа мураббийлар штабида жиддий ўзгартиришлар амалга оширилди. Жамоада Мочиновдан сўнг вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарган Шуҳрат Файзиев истеъфога чиқарилди. Ундан ташқари жамоада дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келган Нурилло Ҳабибов ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Евгений Антоненко ҳам истеъфога чиқарилди.

Кеча жамоа аъзолари билан ташкиллаштирилган йиғилишда, расман Жамшид Саидов жамоанинг бош мураббийи сифатида таништирилди.

Бундан буён жамоанинг жисмоний тайёргарлиги бўйича мураббийи лавозимига Кадимов Вюгар тайинланди.

Катта эҳтимол билан даврозабонлар мураббийи этиб Сергей Захарецкий тайинланади. Бугун у ҳам Бухорога ташриф буюриши кутилмоқда. Булардан ташқари жамоага яна 2-3 та мураббийлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Жамоа раҳбариятида ҳам ўзгариш бўлди. Жамоада директор вазифасида ишлаб келган Амрилло Нажмиддинов ўрнига Алишер Рустамов иш бошлади.

Биз ушбу мураббийлар штабига омадлар тилаб қоламиз ва жамоани ушбу инқироздан олиб чиқишларига ишонамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика