Расман: Ярмоленко "Ал Айн" аъзосига айланди
13 июл 2022 17:38
Новости
Расман: Ярмоленко "Ал Айн" аъзосига айланди
Украина терма жамоаси етакчиси Андрей Ярмоленко фаолиятини БААнинг "Ал Айн" клубида давом эттиради.
32 ёшли украиналик 2022/23 йилнинг охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Ярмоленко БААга эркин агент сифатида кўчиб ўтди, унинг "Вест Хэм" билан келишуви ушбу ёзда ниҳоясига етганди.
Футболчи ўтган мавсум "болғачилар" сафида 34 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 4 та голли пас узатган.
Олдинроқ унга MLS клуби ва Англиянинг "Фулхэм" жамоасидан қизиқиш бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Айн"ни Ярмоленко билан "Динамо" Киевда бирга ишлаган украиналик мураббий Сергей Ребров бошқариб келмоқда. Унинг қўл остидаги жамоа ўтган мавсум чемпионат ва БАА Кубогида ғолибликни қўлга киритган.
Комментарии