RU

Последние новости

22:53ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона". Жавоб учрашуви учун таркиблар аниқ!  12 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  3 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  0 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  19 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  5 17:47Ўзга олам вакиллари  8 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  11

Расман: Волков “Навбаҳор”да бош мураббий вазифасини бажаради Новости

Расман: Волков “Навбаҳор”да бош мураббий вазифасини бажаради

Бундан бироз вақт олдин “Навбаҳор” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жамоа аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.


Мазкур йиғилишда “Навбаҳор” жамоасининг 2016 йилги чемпионатнинг дастлабки олти турдаги иштироки муҳокама қилинди. Йиғилишда сўзга чиққан Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Баҳодир Бекходжаев жамоа учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётган бўлсада натижалар ижобий кўриниш олмаётганлигини айтиб, вазиятни ўнглаш мақсадида чора кўрилиши лозимлигини эътироф этди. 
Клуб президенти жамоада бош мураббий сифатида иш юритган Рашид Ғофуров бугундан эътиборан саломатлиги ва ўз аризасига биноан ўз вазифасидан озод этилганлигини билдириб ўтди. Шунингдек, мураббийлар штабида қисқартиришлар амалга оширилганлиги туфайли мураббийлар Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Шерзод Жўраевлар билан тузилган шартномалар ҳам бекор қилинганлиги таъкидланди. Келгусида жамоа бош мураббий вазифасини Александр Волков бажариши маълум қилинди. Ўз навбатида давра якунига кўра жамоа аъзолари олдига 2015 йилги натижадан кам бўлмаган вазифани бажариш қўйилди. Мураббий ва футболчилар зиммаларидаги вазифаларни бажара олишмаса давралар оралиғида ўзаро тузилган шартномаларни кўриб чиқиш ҳақида огоҳлантирилди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика