RU

Последние новости

23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  1 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  18 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8

Расман: Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна"ни тарк этди Новости

Расман: Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна"ни тарк этди

Бир неча йиллар давомида "Сўғдиёна"нинг муваффақиятли юришларида катта жонбозлик кўрсатиб келган мураббий Улуғбек Бакаев Жиззах клубидан кетди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Улуғбек Бакаев жамоани 2019 йилнинг апрель ойида қабул қилиб олган бўлса, шу йилнинг ўзида 4-ўринни олишга муваффақ бўлган эди. 

2020 йилги мавсумда 6-ўрин қўлга киритилди. 

Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Сўғдиёна" 2021 йил ўзининг энг яхши натижасини кўрсатиб, Суперлигада тарихий кумуш медаллар соҳибига айланди. 

2022 йилда клуб ОФК Кубоги ҳамда Ўзбекистон Кубоги ярим финалида қатнашди. Ҳар икки ярим финалда пенальтилар сериясида имконият бой берилди. 

Маълумот ўрнида, Бакаев "Сўғдиёна" мураббийи сифатида Суперлигада 98 ўйинда 41 ғалаба, 32 дуранг ва 25 мағлубият қайд этди.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида Бакаев "Сўғдиёна"ни тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика