Расман: Тиаго Мотта «Ювентус» бош мураббийига айланди!
13 июн 2024 02:36
Новости
Расман: Тиаго Мотта «Ювентус» бош мураббийига айланди!
Туринликлар янги бош мураббий номини эълон қилишди.
“Ювентус” клуби расман Тиаго Моттани бош мураббий лавозимига тайинлади. Ўртадаги келишув 2027 йилнинг 30 июнь санасига қадар давом этади.
“Ювентус” каби гранд клубда фаолиятимнинг янги саҳифасини бошлаётганимдан бахтлиман. Менга ишонч билдирган жамоа раҳбариятига миннатдорчилик билдираман” -дейди Тиаго Мотта.
Маълумот учун, Тиаго Мотта мураббийлик фаолиятини 2018 йил ПСЖ ёшлар жамоасидан бошлаган. Шундан сўнг, “Специя” ва “Болонья” клубларида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган. “Болонья” Мотта билан тарихий натижа қайд этиб Европа чемпионлар лигасига йўл олгани алоҳида эътиборга лойиқ.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии