RU

Последние новости

09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  1 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  24 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  140 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7

Расман: Суперлигада истеъфо Новости

Расман: Суперлигада истеъфо

Суперлиганинг 8-туридан кейин чемпионатдаги иккинчи истеъфо руй берди.

"Бухоро" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов сайтимизга истеъфога чиққани ҳақида маълум қилди.

Жорий мавсумдан эътиборан "Бухоро" бош мураббийига айланган Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига биноан истеъфо чиқарилди.

Термиздаги "Сурхон"га қарши ўйинда учралган мағлубиятдан кейин мутахассис "Бухоро"га ўзгариш фойда келтиришини раҳбариятга маълум қилиб, истеъфо чиқиши ҳақида билдирган. Аммо клуб раҳбарияти Ашурматовни жамоада олиб қолишни истаган. Бироқ бугун Ашурматов раҳбарият билан бўлган навбатдаги суҳбатдан кейин кетишга қарор қилганини тушунтирган ва бу ўзгариш жамоа фойдасига хизмат қилишини таъкидлаган.

Шу тариқа мазкур истеъфо Суперлигада жорий мавсумдаги иккинчи мураббий ўзгариши бўлди. Бунга қадар "Сўғдиёна"да мураббий ўзгарган ва Лушан ўрнига Улуғбек Бақоев тайинланганди.

Қайд этиш керакки, ўтган мавсум аввалида мазкур иккала мутахассис "Бухоро"да бирга фаолият кўрсатишганди. Кейинроқ Ашурматов АГМК рулига ўтиб кетиб, олмалиқликлар билан Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиқишни уддалаганди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Бухоро" чемпионатда 8-турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Ашурматов қўл остида "Бухоро" ўтказилган 8 учрашувда 1 ғалаба, 3 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган.

Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика