Расман: Сайдулло Раҳматов - "Динамо" футболчиси
19 янв 2022 12:13
Новости
Расман: Сайдулло Раҳматов - "Динамо" футболчиси
Суперлига клублари янги мавсум олдидан таркибни шакллантириш ишларини давом эттиришмоқда.
Янги мавсум олдидан "Динамо" жамоаси ҳам селекция ишларини олиб боряпти.
Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, Сайдулло Раҳматов "Динамо" жамоаси сафига қўшилди. Клуб ва 29 ёшли ҳимоячи ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди.
Сайдулло Раҳматов 2021 йилги мавсумда "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилиб, фарғоналиклар сафида Суперлигага йўлланма олганди. Чап қанот ҳимоячиси фаолияти давомида "Нефтчи" (2014 ва 2021), "Сўғдиёна" (2015), "Насаф" (2016-2018), АГМК (2019-2020) клублари шарафини ҳимоя қилган.

29 ёшли ҳимоячи Про лига-2021 мавсумида "Нефтчи" сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Комментарии