RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  4 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  26 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  28 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  49 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Расман: Рубин Хебай Саудия Арабистонига йўл олди Новости

Расман: Рубин Хебай Саудия Арабистонига йўл олди

"Андижон" жамоасининг албаниялик тўпурари Рубин Хебай ўтган мавсум давомида нималарга қодирлигини намойиш этди ва қисқа фурсат ичида ўзидан илиқ таассурот қолдира олди.

"Ўтган вақт мобайнида албаниялик ҳужумчига қизиқишлар бўлди. Аммо футболчи "Андижон" билан икки йиллик шартнома имзолагани боис унинг яна бир йили амалда эди. Хебайга жиддий қизиқиш билдирган клублар орасида Саудия Арабистонининг "Ал Оруба" жамоаси ҳам бўлиб, мазкур клуб жиддий таклиф билан чиқди. Натижада жамоамиз билан олиб борилган музокаралардан сўнг "Андижон" Хебайни "Ал Оруба" клубига трансфер қилишга розилик билдирди. Албатта, "Андижон" Рубинни сотиш ниятида эмасди. Бироқ Хебайнинг хоҳиш ва истагидан келиб чиққан ҳолда мазкур трансфер амалга оширилди", – дейилади "Андижон" матбуот хизмати хабарида. 

Маълумот учун, "Ал Оруба" Саудия Арабистони биринчи дивизионида иштирок этмоқда. Айни пайтда жамоа турнир жадвалида 31 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Рубин бугун Саудия Арабистонига жўнаб кетади ва клубида тиббий кўрикдан ўтганидан кейин шартнома имзолайди.

Хебай ўтган мавсумда андижонликлар таркибида 27 ўйинда иштирок этиб, майдонда 2138 дақиқани ўтказди. Рақиблар дарвозасига 14 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди. Бу орқали у "Андижон"нинг энг яхши тўпурарига айланди. Суперлигада эса тўпурарлар орасида иккинчи бўлди. Мавсум якунларига кўра, Хебай Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлди ва йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олди.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика