Расман: "Қизилқум" шимолий македониялик ҳужумчи билан шартнома имзолади
18 июл 2023 18:24
Новости
Расман: "Қизилқум" шимолий македониялик ҳужумчи билан шартнома имзолади
Суперилганинг иккинчи даврасига жиддий тайёргарлик кўраётган "Қизилқум" жамоаси навбатдаги трансферни амалга оширди.
Навоий клуби Марко Симоновский расман жамоа аъзосига айланганини маълум қилди.
Македония Кубоги соҳиби, марказий ҳужумчи Марко Симоновский фаолияти мобайнида "Металлург" Скопье (Македония), "Вардар" (Македония), "Амкар" (Россия), "Сплит" (Хорватия), "Жетису" (Қозоғистон), "Шахтёр" (Қозоғистон), "Лахти" (Финландия), "Волунтари" (Руминия), "Шепши" (Руминия), "Дрита" (Косово) каби жамоаларда ўйнаган.
Аввалроқ 31 ёшли футболчи "Пахтакор"га қарши назорат учрашувида ҳаракат қилгани ва катта эҳтимол билан иккинчи даврани навоийликлар таркибида ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии