РАСМАН: Обамейянг "Арсенал"га ўтди
31 янв 2018 16:17
Новости
РАСМАН: Обамейянг "Арсенал"га ўтди
Габон терма жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг фаолиятини "Арсенал"да давом эттиради.
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳамда "Арсенал" ушбу трансфер борасида келишувга эришди, деб хабар бермоқда немис клуби ва "тўпчилар" расмий сайти.
Лондон клуби "Боруссия"га форвард учун 63,75 млн. евро тўлайди. Бу трансфер "Арсенал" тарихидаги рекорд харид ҳисобланади. Шартнома муддати аниқ кўрсатилмаган, аммо "тўпчилар" расмий сайтида битим узоқ муддатли эканлиги айтилган.
2013 йил "Сент-Этьен"дан "Боруссия"га ўтган Обамейянг 5 йил ичида Дортмунд клуби сафида 213та учрашувда майдонга тушиб, 172та гол уришга муваффақ бўлди.

Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии