Расман: "Нурафшон" футболчиси Мальдив ороллари жамоасига ўтди
17 июн 2018 21:25
Новости
Расман: "Нурафшон" футболчиси Мальдив ороллари жамоасига ўтди
Бугун Ўзбекистон Про-лигаси 15-тури доирасида "Зомин" - "Нурафшон" (0:1) учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувдан кейин "Нурафшон" устози Воҳид Холбоев жамоадан кетаётган футболчилар ҳақида гапирди.
"Абдурасул Комилов Мальдив оролларининг "Мазия" жамоаси сафига кўчиб ўтди. Бу клуб айни дамда чемпионатнинг 3-поғонасини эгаллаб турибди. У кеча биз билан хайрлашди. Шунингдек, Абдуғани Камолов "Шўртан"га, Элбек Равшанов эса "Бухоро"га кўчиб ўтмоқда", - деди Воҳид Холбоев.
Бугун "Нурафшон" сафарда ғолибликка эришди ва Про-лиганинг "Б" гуруҳидаги пешқадамлик мавқесини янада яхшилаб олди.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии