RU

Последние новости

19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  0 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  9 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   11 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  48 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  16

Расман: "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйини ОЧЛ сабаб кўчирилди Новости

Расман: "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйини ОЧЛ сабаб кўчирилди

Coca-Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашуви аввалдан режалаштирилгани каби 9 апрель санасида эмас, 7 апрелда бўлиб ўтади.

"Пахтакор" Чемпионлар лигаси мусобақасидаги иштирокини 14 апрель санасида бошлайди. Шунга кўра, клуб мусобақага мезбонлик қилувчи БАА мамлакатига ташриф буюриш режасига ойдинлик киритди. Пандемия даврида делегация тест билан боғлиқ вазифаларни ҳам амалга ошириши керак. Шундан келиб чиқиб, учрашувнинг икки кун аввалроқ ташкил этилиши бу борада халқаро майдонда тўп тепадиган клуб режалари учун енгиллик яратади.

Учрашув кунини ўзгартириш борасида "Пахтакор" футбол клуби ЎзПФЛга Регламентда кўрсатилгани бўйича ўз вақтида таклиф билан чиқди. "Навбаҳор" футбол клуби вазиятни тўғри тушунгани ҳолда, бу масалага эътироз билдирмади. Шунингдек, "Спорт" телеканали ўз дастурларига 5-тур учрашувларини киритиб улгурмагани ҳам бунда қўл келди.


Ишонамизки, "Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашуви 7 апрель куни юқори савияда ташкил этилади.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика