RU

Последние новости

01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  167 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15

Расман: Мўминжонов ва Аҳмедов келишиб олишди ФОТО Новости

Расман: Мўминжонов ва Аҳмедов келишиб олишди ФОТО

Сўнгги кунларда “Навбаҳор” жамоаси ОАВ ва футбол жамоатчилигининг асосий мавзусига айланди десак хато бўлмайди.

Барчага маълумки, жорий йилги мавсумда “Навбаҳор” жамоаси катта мақсадларни кўзлаган ҳолда Суперлигадаги иштирокини бошлаганди. Чемпионлик учун курашишни мақсад қилган жамоанинг натижалари ижобий кўриниш олиб, Наманганга яна катта футбол қайтди. Бунга мисол тариқасида Намангандаги ўйингоҳни ҳар бир турда деярли мухлислар билан тўлиб тошганлигини келтириб ўтиш жоиз. Суперлига иккинчи босқичи олдидан “Навбаҳор”ни пешқадамликни қўлга олганлиги жамоанинг ниятларини янада улкан эканлигини кўрсатиб берди.

Юқори ўринлар учун курашадиган жамоаларни эса доимо футбол жамоатчилиги диққат марказида туриши ҳам табиий ҳол. Айнан шундай шароитда ҳар қандай ОАВ нашри ёки интернет сайтлари жамоага оид бўлган ҳар қандай кичик хабарни ҳам омма эътиборига катта мавзу сифатида тарқатишга уринади. Бундан бир неча кун олдин жамоа футболчиси Рўзимбой Аҳмедовнинг яқин инсонларидан бирига айтган гаплари ижтимоий тармоқларда тарқаб кетди. Шундан сўнг Аҳмедовнинг айтган гаплари расмий интернет сайтларида омма эътиборига ҳавола этилди. Шу баҳона Аҳмедов ва “Навбаҳор” катта мавзуга айланди.

Клуб атрофидаги гап-сўзлар кўпайиб кетгач, Наманган вилоят футбол ассоциациясида жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашевич Сариковлар ҳам иштирок этишди. Йиғилишда жамоа ҳақида тарқатилаётган маълумот ва хабарлар муҳокама қилинди. Суперлигада юқори ўринлар учун курашаётган жамоа учун четдан турли хил ахборот хуружларини амалга оширилишига эътибор қаратмаслик кераклиги таъкидланди. Турли даражадаги бўхтон ва ёлғон хабарлар футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларини салбий таъсир кўрсатиши туфайли бу каби ахборот хуружларига учмаслик муҳим эканлиги эътироф этилди.

Йиғилишда сўз олган жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳам ОАВга берган интерьюсига ҳам ойдинлик киритиб ўтди. Яъни Мўминжонов клуб раҳбарияти билан яхши муносабатда эканлигини, хусусан клуб президенти Шавкат Шокирджанович Абдураззоқов ва вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашевич Сариковлар билан ҳам яхши муносабатда эканлигини айтиб ўтди. Айтган гапларини эса эҳтиросга берилиб кетганлиги билан изоҳлади.

Йиғилиш давомида жамоа футболчиси Рўзимбой Аҳмедов ҳам сўзга чиқиб, ижтимоий тармоқларда тарқалган гаплари юзасидан изоҳ бериб ўтди. Футболчи ўзига яқин бўлган кишилардан бирига мураббий уни майдонга туширмаётганлиги сабабли алам устида айтганлигини гапириб, йиғилиш қатнашчиларидан узр сўради. Шу билан биргаликда Рўзимбой Аҳмедов бош мураббий Илҳом Мўминжоновни ҳар қандай ўйиндан олдин жамоани фақат ғалабалар сари чорлаганлигини эътироф этиб, ёлғон маълумотлар учун бош мураббийдан ҳам узр сўради.

"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати


Рейтинг: -143   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика