Расман: Марсело ўзи тарбияланган "Флуминенсе" клубига қайтди
24 фев 2023 23:13
Новости
Расман: Марсело ўзи тарбияланган "Флуминенсе" клубига қайтди
Футболчи яқиндагина "Олимпиакос" билан шартномасини бекор қилганди.
"Реал Мадрид" ва "Олимпиакос" клублари собиқ ҳимоячиси Марсело фаолиятини Бразилиянинг "Флуминенсе" клубида давом эттиради. 34 ёшли футболчи айнан шу клубнинг тарбияланувчиси ҳисобланади.
"Қайтиш вақти келди", -деб ёзади "Флуминенсе" клуби ўз твиттер саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Марселонинг охирги клуби "Олимпиакос" эди. Футболчи 2022 йилнинг сентябрь ойидан бери клубда 10 та ўйин ўтказганди. Якунда икки томон келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилишганди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии