Расман: Марко Ройс МЛС жамоасига ўтди
15 авг 2024 20:39
Новости
Расман: Марко Ройс МЛС жамоасига ўтди
МЛСда қатнашувчи "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби 35 ёшли Марко Ройс билан шартнома имзоланганини маълум қилди.

Келишув 2026 йилга қадар давом этади.
Қайд этиш керак, германиялик футболчи Дортмунднинг "Боруссия"сидаги узоқ муддатли фаолиятидан кейин АҚШ томон йўл олди. У Дортмундда 2012-2024 йиллар давомида 429 ўйинда қатнашиб, 170 гол ва 131 ассист қайд этди. Жамоа таркибида 3 марта Германия Суперкубоги ва 2 марта Германия Кубогига эга чиқди.
Ундан ташқари, 2011/2012, 2013/2014 ва 2018/2019 йилги мавсумларда у Бундеслигада мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Комментарии