Расман: "Манчестер Юнайтед" Рэшфорд билан янги шартнома имзолади
01 июл 2019 18:33
Новости
Расман: "Манчестер Юнайтед" Рэшфорд билан янги шартнома имзолади
МЮ жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфорд билан янги шартнома борасида келишувга эришди.
Томонлар 2023 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган битимга имзо чекишди. Келишувни автоматик тарзда яна бир йилга узайтириш борасида банд бор. Яъни, янги битим 4+1 кўринишида имзоланди.
21 ёшли Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 7 ёшидан бери клубда. Маркус МЮда 170та ўйин ўтказишга ҳам улгурган.

P.S. Норасмий маълумотларга кўра, Рэшфорднинг "Юнайтед"даги маоши ҳафтасига 300 минг фунтни ташкил этади. Бугунги кунда жамоада Поль Погба ҳам айнан шунча маош олади.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии