Расман: "Ливерпуль" яна бир муҳим футболчиси билан шартномани узайтирди
22 авг 2019 23:42
Новости
Расман: "Ливерпуль" яна бир муҳим футболчиси билан шартномани узайтирди
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алекс Окслей-Чемберлен клуб билан узоқ муддатлик шартнома имзолади.
"Мен жуда хурсандман. Бир йил вақтимни жароҳат сабаб ўтказиб юбордим. Ҳар куни ҳам "Ливерпуль"да ўйнаш имконияти бўлавермайди. Бу ердаги вақтимни узайтирганимдан бениҳоя бахтиёрман", - дейди Чемберлен.

26 ёшли англиялик футболчи 2017 йилда "Арсенал"дан мерсисайдликлар сафига келиб қўшилганди. 15-рақам соҳиби шу пайтга қадар "қизиллар" либосида 47 та ўйинда 5 та гол урди.
Ўтган шанба куни "Саутгэмптон"га қарши учрашувда Чемберлен 16 ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии