Расман: Коутиньо "Хоффенхайм"га қарши ўйин "заявка"сига киритилмади
14 авг 2017 16:08
Новости
Расман: Коутиньо "Хоффенхайм"га қарши ўйин "заявка"сига киритилмади
Эртага ва индинга Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ беллашувларига саралаш баҳсларининг сўнгги плей-офф босқичига старт берилади.
Англиянинг "Ливерпуль" клуби Германияда "Хоффенхайм" меҳмони бўлади. Бугун ливерпулликларнинг ўйинга қайдномаси чиқди. Қизиғи, "Барселона" катта қизиқиш билдираётган ва клубдан ўзини трансферга қўйишларини сўраган Филиппе Коутиньо немис клубига қарши ўйин қайдномасига киритилмади.
Эртанги ўйин "Райн-Неккар-Арена"да бўлиб ўтса, жавоб баҳси кейинги чоршанба куни "Энфилд"да ўтказилади.
"Ливерпуль"нинг "Хоффенхайм"га қарши ўйин қайдномаси: Александр-Арнольд, Морено, Ловрен, Милнер, Вейнальдум, Хендерсон, Жан, Мане, Салах, Фирмино, Кент, Соланке, Ориги, Гомес, Клаван, Фланаган, Робертсон, Матип, Грюжич, Миньоле, Кариус, Уорд.
Комментарии