RU

Последние новости

09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  0 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  6 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  3 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  12 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  96 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3

Расман: Икки нафар ҳакам Суперлига ўйинларидан четлаштирилди Новости

Расман: Икки нафар ҳакам Суперлига ўйинларидан четлаштирилди

Суперлиганинг 16-тур ўйинларига тайин қилинган икки нафар ҳакам фаолиятидан четлаштирилди.

Бу ҳақда Ҳакамлар қўмитаси хабар берди.

"Сўғдиёна" — "Металлург" ўйинида ишлаган Азиз Асимов ҳамда "Қўқон-1912" — "Локомотив" учрашувини бошқариб борган Ильгиз Танташев Суперлига ҳамда Про-Лига ўйинларига қўйилмайди. Аниқланишича, улар беллашувлар натижасига бевосита таъсир кўрсатувчи бир қанча хатоларга йўл қўйган.

Ҳар икки ўйин назоратчилари ҳакамлар ҳаракатини паст баҳолаган ҳамда ўйинлар видеоёзувини кўриб чиқишни сўраб Ҳакамлар қўмитасига мурожаат қилган. Бугун — 10 июль куни қўмитанинг биринчи галдаги иши мазкур икки учрашувни таҳлил қилиш бўлди. Натижада Асимов ҳамда Танташев номаълум муддатга сафдан чиқарилди. Айни вақтда қўмита Суперлиганинг қолган учрашувларини ҳам ўрганиб чиқмоқда.

Ҳакам ва назоратчилар учун талаблар оширилгани, шунингдек, ёш ҳакамлар етишиб чиқаётганидан келиб чиқиб, бу борада рақобат ўсаётганини қайд этиш мумкин. Эндиликда ўз устида ишламаётган ёки ўйинларда жиддий хатоларга йўл қўяётган ҳакамларни алмаштириш учун имконият мавжуд. Фаолиятида танаффус юзага келаётган ҳакамлар ўз устида ишлашда давом этади. Улар ишига қайтиши учун синовлардан қайта ўтишига тўғри келади.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика