RU

Последние новости

21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  16 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  5 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  455 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30

Расман: Дердийок эркин агент сифатида “Пахтакор” билан 2 йиллик шартнома имзолади Новости

Расман: Дердийок эркин агент сифатида “Пахтакор” билан 2 йиллик шартнома имзолади

Швейцариялик ҳужумчи “шерлар”нинг янги футболчисига айланди.

Бу ҳақда клубнинг Телеграмдаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Швейцария терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпионатлари финал босқичи иштирокчиси бўлган тажрибали ҳужумчи Эрен Дердийок "Пахтакор"нинг навбатдаги трансферига айланди. Футболчи жамоа билан эркин агент сифатида икки йиллик шартномага имзо чекди.

Дердийок фаолиятини Швейцариянинг "Олд Бойз" жамоасида бошлаган. Кейинчалик яхши ўйинлари билан ўша пайтда мамлакатда гегемон саналган клуб "Базель" эътиборини жалб қилган. Шундан сўнг Германия бундеслигасида "Байер" ва "Хоффенхайм" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2014 йилдан у фаолиятини Туркияда давом эттириб, "Қосимпошо", "Галатасарой" ва "Гўзтепе" жамоаларида тўп тепди. "Базель" ва "Галатасарой" таркибида Швейцария ва Туркия чемпионига айланган. Миллий терма жамоаси сафида эса кўплаб муваффақиятли ўйинларда майдонга тушиб, Европа ва жаҳон чемпионатлари финал босқичларида иштирок этиб, мухлислар қалбидан жой олган.


"Шерлар" сафига хуш келибсан, Эрен!


Эрен ДЕРДИЙОК

Туғилган санаси: 12.06.1988

Туғилган жойи: Базель, Швейцария

Бўйи: 191 см

Амплуаси: ҳужумчи

Фаолияти

20042006  Олд Бойз   18 ўйин, 10 гол

20062009  Базель   63 ўйин, 17 гол

20092012  Байер    90 ўйин, 25 гол

20122014  Хоффенхайм19 ўйин, 1 гол

20132014  Байер   18 ўйин, 1 гол

20142016  Қосимпошо   40 ўйин, 15 гол

20162019  Галатасарой   63 ўйин, 20 гол

2019  Гўзтепе  5 ўйин

Швейцария терма жамоасида 60 учрашувда 11 гол урган.


Ютуқлари: Швейцария чемпиони-2008, Швейцария Кубоги соҳиби-2008, Туркия чемпиони-2018, Туркия Суперкубоги соҳиби-2016.

Швейцариянинг энг яхши ёш футболчиси-2008.




Рейтинг: +86   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика