Расман: Давид Райя — "Арсенал"нинг тўлақонли аъзоси!
05 июл 2024 11:20
Новости
Расман: Давид Райя — "Арсенал"нинг тўлақонли аъзоси!
Райя дастлаб 2023 йилнинг августида 3 миллион фунт стерлинг эвазига ижара асосида "Арсенал"га ўтганди – "канонирлар" молиявий фэйр-плей чекловлари туфайли Давидни тўлиқ қўлга кирита олмасдилар.
"Арсенал" охир-оқибат Райяни олдиндан келишилган 27 миллион фунт стерлингга сотиб олишига шубҳа йўқ эди ва "канонирлар" кеча бу банддан фойдаланганини тасдиқлади.
Шу тариқа ҳозирда Евро-2024да Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 28 ёшли дарвозабон "Арсенал" билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
Райя ўтган мавсумда "Арсенал" сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушди. Давид 20 та ўйинда дарвозасидан тўп олиб чиқмади, шулардан 16 тасини Премьер-лигада амалга оширди ва бунинг эвазига Англия чемпионатининг "Олтин қўлқоп"ига сазовор бўлди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Комментарии